locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хошимин шаҳрида Соҳил Кураши бўйича иккинчи миллий чемпионат бўлиб ўтди

Вьетнамда Соҳил Кураши бўйича иккинчи миллий чемпионат ўз ғолибларини аниқлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хошимин шаҳрида Соҳил Кураши бўйича иккинчи миллий чемпионат бўлиб ўтди
photo: Kurash Uzbekistan

Хошимин шаҳрида Соҳил Кураши бўйича иккинчи миллий чемпионат бўлиб ўтди

Вьетнамда Соҳил Кураши бўйича иккинчи миллий чемпионат ўз ғолибларини аниқлади.

Мусобақада мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган 100 нафардан ортиқ курашчилар иштирок этди. Эркаклар ва аёллар ўртасида ташкил этилган мазкур чемпионат Хошимин шаҳрининг энг чиройли сайёҳлик марказларидан бири соҳилларида ўтказилди.

Беллашувлар юқори рақобат руҳида ўтди ва спортчилар томонидан техник ҳамда тактик жиҳатдан мазмунли курашлар намойиш этилди.

Сўнгги йилларда Вьетнам курашчилари халқаро мусобақаларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Жумладан, Вьетнам терма жамоаси 2025 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионати баҳсларида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

Чемпионат баҳслари Вьетнамнинг марказий HTV Sports телеканали орқали эфирга узатилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг