locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хорижий мураббийлар билан ҳамкорлик қилиш юзасидан навбатдаги эксперт комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда муҳим масалалар белгиланиб олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хорижий мураббийлар билан ҳамкорлик қилиш юзасидан навбатдаги эксперт комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Спорт вазири ўринбосари Ш.Махмудов бошчилигида спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларга хорижий мураббийларни жалб қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини имзолаш каби масалаларга бағишланган навбатдаги эксперт комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Миллий Олимпия қўмитаси, Бокс, Велоспорт, енгил атлетика, оғир атлетика, дзюдо, замонавий бешкураш, камондан отиш, "Rowing & Canoe", сузиш федерациялари, спорт турлари Республика олий спорт маҳорати мактаблари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 346-сонли қарорига мувофиқ хорижий мутахассислар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузиш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, федерациялар томонидан хорижий мутахассисларнинг аниқ натижаларга эришиш ва терма жамоани муносиб тайёрлаш борасидаги фаолиятини танқидий назорат қилиб бориш каби муҳим масалалар белгиланиб олинди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг