Хоразмда «Маҳалла лигаси» спорт мусобақаларига тантанали старт берилди
Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
“Беш ташаббус” олимпадаси доирасида 30 ёшдан юқори аҳоли ўртасида ўтказиладиган “Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси, вилоят спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ Хоразм вилояти бошқармаси масъуллари иштирок этишди.
Очилиш маросимида республикамизнинг 14 та ҳудуди онлайн тарзда уланиб, мусобақаларга бир вақтнинг ўзида старт берилди.
“Маҳалла лигаси” мусобақалари аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда маҳаллаларда спортни янада оммалаштиришга хизмат қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист