Хоразмда IV-Марказий Осиё халқаро кураш турнири бошланди


Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган IV-Марказий Осиё халқаро кураш турнири бошланди.
Турнирнинг расмий очилиш маросими кўтаринки руҳда ўтди. Байрамона безатилган спорт мажмуасида минглаб томошабинлар иштирокида мусобақага ташриф буюрган давлатлар вакиллари гиламга чиқиб келишди.
Тадбирни Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Санъатбек Салаев очиб берди. У ўз нутқида турнирнинг тарихий ва маънавий аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, Паҳлавон Маҳмуд мероси замирида курашга хос жасорат, ватанпарварлик ва дўстлик каби олий қадриятлар мужассамлигини таъкидлади. Шунингдек, ушбу мусобақа нафақат кураш спортини янада оммалаштириш, балки Марказий Осиё халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлишини билдирди.
Маданий дастурдан сўнг баҳсларга расмий старт берилди. Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 70 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этаётган мусобақани Ҳикмат Куртов бошчилигидаги 20 нафар ИКА ҳакамлари жамоаси бошқариб бормоқда.

Бошқа спорт турлари
Кеча да 13:30

Футбол
Кеча да 13:19

Футбол
Кеча да 13:12