locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хоразмда «Беш ташаббус олимпидаси» доирасида тиббиёт ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бошланди

25 та тиббиёт муассасасининг 500 нафардан ортиқ ходимлари иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хоразмда «Беш ташаббус олимпидаси» доирасида тиббиёт ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бошланди
Фото: Спорт вазирлиги

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида 🖐 “Беш ташаббус олимпидаси” доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ходимлари ўртасида “Соғлом танада — сифатли тиббиёт” шиори остида “Касаба уюшмаси кубоги” спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичи старт олди.

Унда Хоразм вилоятининг барча туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган 25 та тиббиёт муассасасининг 500 нафардан ортиқ ходимлари иштирок этмоқда.

Мусобақалар мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ҳамда волейбол йўналишлари бўйича ўтказилмоқда.

Мазкур беллашувлар соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоавийликни мустаҳкамлаш ҳамда спортга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг