Хоразм вилоятида 2025-йил якунлари сарҳисоби ҳамда 2026-йил учун режа ва вазифалар тақдимоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг Хоразм вилояти бўлими раиси ҳузурида 2025-йилда республика ва халқаро майдонларда эришилган натижалар сарҳисоби ҳамда 2026-йилга мўлжалланган режа ва вазифаларга бағишланган тақдимот йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи, вилоят федерацияси раиси М. Каландаров, раис ўринбосари – бош бошқарманинг биринчи ўринбосари Ф. Машарипов, федерация ижрочи директори Р. Юсупов, Урганч давлат университети Жисмоний тарбия факультети оғир атлетика йўналиши ўқитувчиси, халқаро тоифадаги ҳакам К. Озодов ҳамда тажрибали мураббийлар ва ҳакамлар иштирок этдилар.
Тақдимот давомида 2025-йилда ўтказилган маҳаллий ва халқаро мусобақалар натижалари чуқур таҳлил қилинди. Хусусан, Хоразм вилояти вакиллари Диёрбек Рўзметов ва Мунисбек Давлетов халқаро ареналарда юксак натижалар қайд этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилганликлари эътироф этилди. Шунингдек, йиғилишда 2026-йилга мўлжалланган истиқбол режалар, мусобақалар тақвими ҳамда мураббийлар томонидан ишлаб чиқилган стратегик тайёргарлик дастурлари кенг муҳокамадан ўтказилди.
Кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири сифатида “Президент олимпидаси” ҳамда 2028-йил Лос-Анжелес ёзги Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритиш режалаштирилаётган спортчиларнинг тайёргарлик ҳолати юзасидан мутахассислар билан аниқ ва пухта режалар келишиб олинди.