locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Хоразм» футзал клуби ташкил этилди

Иринчи лига мусобақаларининг 1-тур ўйинлари 11–14 декабр кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Хоразм» футзал клуби ташкил этилди
Фото: XORAZM FUTZAL KLUBI

Хоразм вилоятида профессионал футзал жамоаси ташкил этилди. Сўнгги йилларда вилоятида футбол ва футзал спорт турларига қаратилаётган эътибор сезиларли даражада ошди. Иккинчи лига мусобақалари ҳам мунтазам равишда юқори савияда, рақобатбардош тарзда ўтказиб келинаётгани бунинг яққол исботидир.

Янги ташкил этилган футзал жамоаси таркиби асосан Хоразм вилоятининг иқтидорли ва истиқболли ёш футболчиларидан шакллантирилган. Жамоа қисқа вақт ичида ўз ўйин услуби, интизоми ва салоҳияти билан эътибор қозонмоқда.

Бош мураббий: Республика миқёсида танилган ва тажрибали мутахассис Фурқат Хайруллаев.
Бош директор: Миржалол Қурбонов. У яқин ўтмишда Хоразм футбол жамоатчилиги орасида ҳурмат қозонган, ёрқин ўйинлари билан танилган спортчи ҳисобланади.

Хоразм футзал клуби ҳозирда Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Биринчи лигаси баҳсларига пухта тайёргарлик кўрмоқда. Биринчи лига мусобақаларининг 1-тур ўйинлари 11–14 декабр кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг