Холмурод Нурматов рақибини кутилмаган нокаут билан енгди
ACA 189 турниридаги йирик ғалаба Нурматовнинг профессионал фаолиятидаги 15-сини ташкил қилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz
Россия Федерациясининг Грозний шаҳрида ММА бўйича ACA 189 турнири бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали спортчи Холмурод Нурматов россиялик Ахмед Хамзаевга қарши октагонга чиқди.
Энг енгил вазн тоифасидаги жанг уч раундга мўлжалланган бўлса-да, учинчи раунд давомида Нурматовнинг кучли зарбаси жангга барвақт якун ясади — рақиб нокаутга учради ва ғалаба ўзбекистонлик спортчининг томонида бўлди.
Шу тариқа, 31 ёшли Холмурод Нурматов профессионал фаолиятидаги 24-жангини ўтказиб, 15-ғалабасини қайд этди. Шунингдек, унинг ҳисобида 8 мағлубият ва 1 дуранг бор. Ахмед Хамзаев учун эса бу жанг 14-карра октагонга чиқиши бўлиб, у фаолиятидаги 3-мағлубиятни қабул қилиб олди.
Бакрадзе Иман
Редактор