locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Холмурод Нурматов ACA рейтингида юқорилади

Ўзбекистонлик жангчи сўнгги ғалабаси орқали ўта енгил вазнда 12-поғонага чиқди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Холмурод Нурматов ACA рейтингида юқорилади
Расм: ACA-MMA

Absolute Championship Akhmat (ACA) ММА лигаси яқиндаги мусобақалар натижаларига асосан рейтингини янгилади.

Эслатиб ўтамиз, 11 июл куни Грознийдаги ACA 189 турнирида ўзбекистонлик Холмурод Нурматов россиялик Ахмед Хамзаевни учинчи раундда нокаутга учратганди.

Апрель ойида Нурматов ўта енгил вазн тоифаси рейтингидан 15-ўринни эгаллаган эди. Янгиланаётган кўрсаткичларга кўра, у икки поғона юқори кўтарилиб, 12-позицияни эгаллади.

Мазкур вазн тоифасидаги амалдаги чемпион — россиялик Азамат Пшуков.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг