Холмирзаев — муддатидан олдин, Ортиқов — марказий жангда ғалаба қозонди: One Friday Fights 107да икки ҳамюртимиз зафар қучди
Кеча, 9 май куни Таиланд пойтахти Бангкокдаги машҳур “Lumpinee” аренасида ONE Friday Fights 107 мусобақаси бўлиб ўтди. Турнир ўзбекистонлик муай-тайчилар учун муваффақиятли кечди.
Кечанинг марказий жангидан жой олган Асламжон Ортиқов тайландлик Деддуанглек Вангхонгомга қарши октагонга кўтарилди. Барча раундлар давом этган тўқнашувда ҳамюртимиз бой давомида устунликни қўлдан бермади ва ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ишончли ғалабани қўлга киритди. Бу Ортиқов учун 21-жангда 21-ғалаба бўлди.
Турнирда яна бир ўзбекистонлик спортчи — Авазбек Холмирзаев ҳам рингга чиқди. У Бразилия вакили Робсон де Оливейрани иккинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этиб, профессионал фаолиятидаги 12-ғалабасини қўлга киритди. Ҳозирда унинг ҳисобида 12 ғалаба ва 2 мағлубият бор.