locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Холлоуэй Махачевга қарши жанг қилишга тайёрлигини билдирди

8 март куни Макс собиқ чемпион Чарльз Оливейрага қарши октагонга кўтарилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони америкалик Макс Холлоуэй ташкилот юлдузи, россиялик Ислам Махачевга қарши жанг қилишга тайёрлигини билдирди.

«Мендан ўз маҳоратимни кимга қарши синаб кўрмоқчи эканлигим ҳақида сўрашди. Биз Хабиб Нурмагомедов билан жанг қилиш имкониятини қўлдан бой берган эдик, шунинг учун энди Ислам — навбатдаги катта юлдуз. Бу жуда қизиқарли тўқнашув бўлар эди», — дея Холлоуэйнинг сўзларини келтиради UFC матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 326 турнирида Холлоуэй бразилиялик собиқ чемпион Чарльз Оливейрага қарши реванш жангини ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг