locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хитой Халқ Республикасининг Хайкоу шаҳрида ушу (Таолу) бўйича нуфузли 4-Жаҳон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Мусобақа якунларига кўра, Дарья Латишева Нангун дастури бўйича 2-ўринни эгаллаб, кумуш медал соҳибасига айланди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Хитой Халқ Республикасининг Хайкоу шаҳрида ушу (Таолу) бўйича нуфузли 4-Жаҳон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда
photo: sport vazirligi

Хитой Халқ Республикасининг Хайкоу шаҳрида ушу (Таолу) бўйича нуфузли 4-Жаҳон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон ушу федерацияси миллий терма жамоаси спортчиси Дарья Латишева юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, Таолу йўналишининг Нангун дастури бўйича юксак маҳорат намойиш этди.

Мусобақа якунларига кўра, Дарья Латишева Нангун дастури бўйича 2-ўринни эгаллаб, кумуш медал соҳибасига айланди.

Спортчимиз ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон ушу федерацияси миллий терма жамоаси мураббийлари Сухорукова Ирина Сергеевна ҳамда Сарсенбаева Наргиза раҳбарлигида иштирок этмоқда.

Дарья Латишеванинг ушбу муваффақияти Ўзбекистон ушу мактабининг халқаро майдондаги юксак салоҳияти ва мураббийларимизнинг самарали меҳнати натижасидир.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг