Хикару Накамура: «Жавоҳир Синдаровга қарши баҳсда жамоам панд берди»
Америкалик шахматчи Хикару Накамура Даъвогарлар турнирида Жавоҳир Синдаровга қарши партиядаги тайёргарликда нима юз берганини очиқлади:
"Контентдаги муваффақиятимнинг асосий сабабларидан бири — атрофимдаги кучли жамоам. Мен жараёнларга кўп аралашмайман, одамларга тўлиқ ишонаман.
Даъвогарлар турнирида ҳам тайёргарликнинг катта қисми устидан назоратим кам эди. Барчасини таҳлилчиларига топширдим. Эҳтимол, буни ўзим қайта текширишим керак эди... Аммо бу вазиятда кўпроқ жамоамдан ранжидим.
Партия пайтида хатони кимдан ўтганига 100 фоиз аниқ эмасдим. Лекин холисона айтганда, жамоа мени уялтириб қўйди. Баҳс тугаши билан ёрдамчим Крис Литтлжондан: "Файлда рокировка борми?" деб сўрадим. У эса: "Йўқ, файлда йўқ эди, бу бизнинг хатомиз", деб жавоб берди.
🔖46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига 25 кун қолди