locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хикару Накамура: «Жаҳон чемпионлиги учун ўйнаш мен учун фойдали бўлишига ишончим комил эмас»

Хикару Накамура 2022 йилги Номзодлар турнирида Дин Лиренга мағлуб бўлгани ва жаҳон чемпионлиги учун курашиш имкониятини қўлдан бой бергани ҳақида фикр билдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хикару Накамура: «Жаҳон чемпионлиги учун ўйнаш мен учун фойдали бўлишига ишончим комил эмас»
photo: gettyimages

Хикару Накамура: «Жаҳон чемпионлиги учун ўйнаш мен учун фойдали бўлишига ишончим комил эмас»

Хикару Накамура 2022 йилги Номзодлар турнирида Дин Лиренга мағлуб бўлгани ва жаҳон чемпионлиги учун курашиш имкониятини қўлдан бой бергани ҳақида фикр билдирди.

«Дин Лиренга қаранг. Жаҳон чемпиони бўлиш бир томондан ажойиб, бошқа томондан эса унинг учун жуда оғир кечди. Мен учун ҳам бу қанчалик яхши бўларди, билмайман.

Албатта, жаҳон чемпионлиги учун ўйнашни истардим. Ғалаба қозониш имкониятим ҳам бўларди. Аммо жиддий тайёргарлик сабабли стрим ва контент яратишни анча вақтга тўхтатишимга тўғри келарди.

Эҳтимол, олти ой давомида умуман контент чиқармасдим. Гап пулда эмас. Шунча вақт танаффус қилсангиз, алгоритмлар сизни қаттиқ жазолайди.

Тасаввур қилинг, олти ой контент яратмайман, Непомняшчийга ютқазаман ва қайтганимда YouTube каналимга ҳеч ким қизиқмай қўйган бўлади.

Жаҳон чемпионлиги учун ўйнашни жуда хоҳлаган бўлсам-да, бу мен учун яхши бўлармиди, билмайман. Диннинг ҳаётига қаранг. Менимча, чемпионликдан кейин унинг ҳаёти бутунлай ёмон томонга ўзгарди».

Сизнингча, Накамура ҳақми? Жаҳон чемпионлиги учун курашиш олти ойлик танаффусга арзийдими?

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг