Хасбик: Эй, Топурия, сенга ростдан камар керак бўлса, мен тайёрман!
Россиялик машҳур видеоблогер ва UFC промоушенининг элчиси Хасбулла Магомедов (Хасбик номи билан танилган) шов-шувли ва бироз ҳазиломез чиқиш қилди. У ярим енгил вазн тоифасидаги собиқ UFC чемпиони Илия Топурияга мурожаат қилиб, унга қарши жанг қилишга тайёр эканини маълум қилди.
«Эй, Топурия! Агар ростдан ҳам сен чемпионлик камарини хоҳлаётган бўлсанг, мен тайёрман. Дана Уайт, менга шартнома юбор! Мен UFC чемпионлик камарини яна Доғистонга олиб келаман» , — деб ёзди Хасбик ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.
Унинг бу баёноти ярим ҳазил, ярим жиддий тарзда айтилган бўлса-да, мухлислар ўртасида катта қизиқиш уйғотди.
Эслатиб ўтамиз, енгил вазн тоифасидаги вакант UFC камари учун Илия Топурия ва Чарльз Оливейра 28 июнь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arenaда бўлиб ўтадиган UFC 317 турнирининг марказий жангини ўтказишади.