Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган
Ушбу нуфузли комплекс мусобақада дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича шу пайтгача ўтказилган барча Осиё ўйинларидаги ўз рекордини янгилаганди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган.
Бундан аввалги XIX Осиё ўйинларига Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган эди.
Ушбу нуфузли комплекс мусобақада дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича шу пайтгача ўтказилган барча Осиё ўйинларидаги ўз рекордини янгилаганди. Шу билан бирга айнан дзюдочиларимиз Ўзбекистон спорт делегациясига энг кўп - 9 та медаллар шодасини тақдим этганди.
Делегациямизнинг умумий медаллари тақсимотига назар ташласак, энг катта ҳисса айнан дзюдога тегишли. Учта олтин, 2 та кумуш, 4 бронза, жами 9 та медаль — Ўзбекистон делегациясининг 71 та медалидан қарийб 13 фоизи дзюдочиларимиз ҳисобига тўғри келганди.