Хамзат Чимайев вазн тоифасини ўзгартириб, иккинчи чемпионлик камари учун жанг қилади — фото
Ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, мағлубият нима эканлигини билмай келаётган 31 ёшли Хамзат Чимайев юқори дивизионга кўтарилишга қарор қилди. Бу ҳақда таниқли журналист Кевин ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Чимайев 11-апрель куни Майами мезбонлик қиладиган UFC 327 турнирининг марказий жангида Иржи Прохазка билан тўқнаш келади. Мазкур қарама-қаршиликда ярим оғир вазн тоифасининг вакант (бўш қолган) чемпионлик камари ўртасига қўйилади.
Қайд этилишича, хабарлар тарқалишидан бироз аввал Чимайев ижтимоий тармоқда шунчаки «205» (ярим оғир вазн лимити) рақамини қолдирди. Бу эса унинг расман 93 кг вазнга ўтаётганига ишора сифатида қабул қилинмоқда.
Ҳозирча ушбу вазннинг амалдаги чемпиони Алекс Перейранинг келажаги борасида расмий маълумотлар мавжуд эмас. Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, Перейра оғир вазн тоифасига ўтиб, Оқ уйда Жон Жонс билан жанг ўтказиши мумкинлиги тахмин қилинган эди.