locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хамзат Чимайев ММАдаги фаолиятини қачон якунлашини маълум қилди

31 ёшли жангчи ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFCнинг ўрта вазн тоифасидаги (84 кг гача) амалдаги чемпиони, БАА шарафини ҳимоя қилаётган 31 ёшли мағлубиятсиз спортчи Хамзат Чимайев ММАдаги фаолиятини қачон якунлаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ҳозир тўхташга ҳали эрта. Охирги жангим олдидан баъзилар мени фаолиятимни якунлашим ҳақида гапиришди. Мен бўлсам ҳали узоқ меҳнат қилишим керак деб ҳисоблайман. Қачонки спортдан завқ олишни тўхтатсам, ўшанда кетаман. Аммо ҳозир мен бахтлиман», — деди спортчи.

Маълумот ўрнида, Хамзат Чимайев Шимолий Америка лигаси тарихида профессионал даражада мағлубиятга учрамаётган ҳолда чемпионлик камарини қўлга киритган 16-жангчига айланди. «Борз» лақаби билан танилган спортчи 2018 йилдан буён ўтказган 15 та жангининг барчасида ғалаба қозонган (шундан 12 таси муддатидан олдин).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг