Хамзат Чимаев Шон Стриклендга мағлуб бўлиб, чемпионлик камаридан маҳрум бўлди
UFC 328 мусобақаси якунига етди. Турнирнинг марказий жангида Хамзат Чимаев собиқ чемпион Шон Стриклендга қарши октагонга кўтарилди ва беш раунд якунларига кўра ҳакамлар қарори билан мағлуб бўлди.
Шу тариқа Хамзат Чимаев ММА фаолиятида илк бор мағлубиятга учради ва чемпионлик камаридан маҳрум бўлди.
Шон Стрикленд эса фаолиятида иккинчи бор UFC’нинг ўрта вазн тоифаси чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Хамзат Чимаев 2025 йил 17 август куни Чикаго шаҳрида ўтказилган UFC 319 турнирида жанубий африкалик Дрикус дю Плесси устидан ғалаба қозониб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
Маълумот учун, энди Чимаевнинг профессионал ММА’даги статистикаси 16 та жангда 15 ғалаба ва 1 мағлубиятга етди. Шон Стрикленд эса фаолиятидаги 31-ғалабасини қўлга киритди.