Хамзат Чимаев Павел Дуровни ўз жамоасига таклиф қилди
31 ёшли жангчи ҳали мағлубиятга учрамаган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
UFCнинг 84 кг вазн тоифасидаги мағлубиятсиз чемпиони, 31 ёшли Хамзат Чимаев навбатдаги жангига тайёргарлик кўрмоқда ва унинг бурчагида ким бўлишини ҳам ўзи танламоқда.
Чимаев ахборот технологиялари соҳасидаги йирик тадбиркор, «ВКонтакте» ва «Telegram» асосчиси Павел Дуровни ўз жамоасига қўшилишга таклиф қилди.
«Биродар, кейинги жангимда менинг бурчагимда бўласанми?» — деб ёзди Чимаев X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Хамзат Чимаев UFC тарихида мағлубиятсиз чемпион бўлган 16-жангчи сифатида қайд этилган. Унинг профессионал рекордида 15 та ғалаба бор, улардан 12 таси муддатидан аввал якунланган.
Чимаевнинг сўнгги жанги август ойида ўтган UFC 319 мусобақасида бўлиб, унда у Дрикус Дю Плесcини мағлуб этган эди.
Насрулло Каримов
Журналист