locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хамзат Чимаев: «Икки вазн тоифасида чемпион бўлишни хоҳлайман»

Амалдаги UFC чемпиони келажакдаги режалари ҳақида фикр билдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бирлашган Араб Амирликлари шарафини ҳимоя қилаётган, ўрта вазн тоифасида (84 кг гача) амалдаги UFC чемпиони, 31 ёшли Хамзат Чимаев ўзининг келгуси режалари билан ўртоқлашди. Спортчи фаолиятини мағлубиятсиз якунлаш асосий мақсади эмаслигини, балки яна бир вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритиш ниятида эканлигини таъкидлади.

«Мен шунчаки икки вазн тоифасида чемпион бўлишни хоҳлайман. UFC’дан мағлубиятсиз кетишга ҳаракат қиладиганлар тоифасидан эмасман. Бу мен учун аҳамиятли эмас. Мен бир неча йирик жангларда иштирок этишни истайман», — дея Чимаевнинг сўзларини келтиради Bloody Elbow портали.

Маълумот учун, Хамзат Чимаев Шимолий Америка лигаси тарихида профессионал даражада мағлубиятга учрамай туриб чемпионликка эришган 16-жангчига айланди. Чеченистонлик спортчи 2018 йилдан буён профессионал даражада жанг қилиб келмоқда. Унинг ҳисобида 15 та ғалаба мавжуд бўлиб, уларнинг 12 таси муддатидан аввал қўлга киритилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг