locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Халк Хоган кураш бўйича профлигани йўлга қўяди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Халк Хоган кураш бўйича профлигани йўлга қўяди
Расм: gettyimages.com

1980-йиллар америкалик рестлинг афсонаси Халк Хоган кураш бўйича Real American Freestyle (RAF) номли янги профессионал лигасини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ушбу лига ҳозирги авлод курашчилари учун ўзининг биринчи шундай лойиҳасига айланади. RAF мусобақалар ўтказувчи ва ҳамкор сифатида фаолият юритади, шунингдек, янги рестлерлар учун тайёрлов платформаси яратади.

Лиганинг оммавий дебюти American Grit номли ҳафталик шоу орқали бўлади. Унинг биринчи сони 15 июн куни намойиш этилиши кутилмоқда. Ҳозирда лойиҳа жамоаси стриминг платформалари ва телеканаллар билан музокаралар олиб бормоқда.

Халк Хоганнинг лигаси билан бир қаторда машҳур спортчилар ҳам ҳамкорлик қилишга розилик берган. Улар орасида уч карра жаҳон чемпиони Кайл Снайдер, Париж Олимпиадаси бронза совриндори Аарон Брукс ва икки карра АҚШ чемпиони Дэвид Карр бор.

Лиганинг бош ҳомийси сифатида Халк Хоганга қисман тегишли бўлган Real American Beer пиво ишлаб чиқарувчи компанияси чиққан.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг