locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Халқаро шахмат мактабида Ёшлар ишлари агентлиги Кубоги учун ўтказилган шахмат турнирининг республика босқичи якунланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Халқаро шахмат мактабида Ёшлар ишлари агентлиги Кубоги учун ўтказилган шахмат турнирининг республика босқичи якунланди
Расм: Gazeta.uz

«Беш ташаббус олимпияси» доирасида ташкил этилган мазкур турнир финалида бир миллиондан ортиқ иштирокчи орасида сараланган энг иқтидорли ёш шахматчилар ғалаба учун баҳс олиб боришди. Мусобақа мамлакат ёшлари, айниқса, олис ҳудудлардаги иштирокчилар учун катта имконият бўлди. Улар профессионал гроссмейстерлар даражасида ўйин намойиш этдилар.

Беллашувлар «Havaskor Open» ва «Havaskor Women» тоифаларида ўтказилди. 9 тур давомида зеҳн ва стратегияга асосланган қизғин ўйинлар кечди. Турнир шартларига кўра, ғолиб 25 миллион сўм, иккинчи ўрин соҳибига 15 миллион, учинчи ўринни эгаллаган иштирокчига эса 10 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Наманганлик Музаффар Мирабдуллаев йигитлар ўртасида биринчи ўринни қўлга киритди. У ҳал қилувчи партияларда Тошкент вилояти вакиллари Акжол Раҳматуллаев ва Азизхон Ёқутхоновни мағлуб этди.

Қизлар ўртасида эса Навоий вилоятидан Муниса Туйчиева яхши ўйин кўрсатиб, Сирдарёлик Гулбахор Аликулова ва Хоразмлик Хусниду Олимбоевадан устун келди.

Ғолиб ва совриндорлар Спорт вазирлиги томонидан дипломлар, пул мукофотлари ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Мусобақа иштирокчилари учун маҳорат дарслари, тренинглар ва таълимий машғулотлар ташкил этилди. Халқаро тоифали устозлар Муҳаммадали Абдураҳмонов ва Улуғбек Тиллаев шахмат стратегияси, психологик тайёргарлик ва турли тактик ёндашувлар бўйича билимларни оширишга ёрдам бердилар.

Шунингдек, халқаро тажрибага эга спорт усталари иштирокида якка вақтда бир нечта иштирокчига қарши ўйинлар ҳам ўтказилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг