locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Халқаро от спорти федерацияси (FEI) президенти лавозимига номзодлар маълум бўлди

FEIнинг янги президенти 2026 йил 5 декабр куни Хитойнинг Jiangyin шаҳрида бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеяда сайланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Халқаро от спорти федерацияси (FEI) президенти лавозимига номзодлар маълум бўлди
photo: Ot sporti Uzbekistan

Халқаро от спорти федерацияси (FEI) президентлик сайловида иштирок этадиган номзодлар рўйхатини эълон қилди. Лавозим учун Канада вакили Марк Самуэл, Испания вакили Сабрина Ибанез ҳамда Тайван вакили Jack Huang кураш олиб боради.

Номзодларнинг барчаси FEI тизимида кўп йиллик тажрибага эга бўлиб, федерация ва унинг минтақавий тузилмаларда турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Сайловларда иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш муддати 2026 йил 1 июнда якунланди ва шу билан президентлик сайловолди кампаниясига расман старт берилди.

FEIнинг янги президенти 2026 йил 5 декабр куни Хитойнинг Jiangyin шаҳрида бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеяда сайланади.

Шунингдек, Номзодларни кўрсатиш қўмитаси FEI 2026 йилги сайлов ва тайинлов жараёнлари доирасида бошқа лавозимлар учун топширилган аризаларни ҳам кўриб чиқди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг