Халқаро Олимпия куни муносабати билан йирик спорт фестивали ташкил этилди
Бугун Олимпия шаҳарчаси ҳудудида Миллий Олимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги ҳамда спорт ҳамжамияти ҳамкорлигида Халқаро Олимпия кунига бағишланган кенг кўламли спорт фестивали ўтказилди.
Тадбирда расмийлар билан биргаликда, Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби Шоҳид Тиллабойев, терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев ва чемпионларимиз Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов, Муроджон Аҳмадалиевлар ҳам иштирок этдилар.
Фестиваль доирасида иштирокчилар бокс, футбол, дзюдо, таэквондо, баскетбол, стол тенниси, қиличбозлик, гимнастика, енгил атлетика, камондан отиш, падел, текбол ва бошқа спорт турлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Тадбир дастуридан турли спорт зоналари, болалар марафони, интерактив танловлар, совғалар, кўнгилочар чиқишлар ҳамда спортчилар билан учрашувлар ўрин олган.