locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижрокўмитаси йиғилиши: 2026-йилги мусобақалар тақвими муҳокама қилинди

Мисрнинг Исмаилия шаҳрида Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Ижрокўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижрокўмитаси йиғилиши: 2026-йилги мусобақалар тақвими муҳокама қилинди
photo: Og'ir atletika

Мисрнинг Исмаилия шаҳрида Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Ижрокўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда федерация раҳбарияти ҳамда аъзо давлатлар вакиллари иштирок этди. Жумладан, IWF Ижрокўмитаси аъзоси, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси биринчи ўринбосари Шахрилло Махмудов ҳам йиғилишда фаол қатнашиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилиш давомида оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш, халқаро мусобақалар тизимини такомиллаштириш, спортчилар тайёргарлигини янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, допингга қарши кураш самарадорлигини ошириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги муҳим масалалардан бири сифатида 2026-йилда ўтказилиши режалаштирилган нуфузли халқаро мусобақалар тақвими атрофлича кўриб чиқилди. Унда мезбон давлатлар, мусобақалар форматлари ҳамда ташкилий жараёнлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг