Халқаро Оғир Атлетика Федерацияси ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди
2026 йил ҳисобидан илк бор ташкил этилган Халқаро Оғир Атлетика Федерацияси (IWF) ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши масофавий шаклда — Zoom платформаси орқали бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Оғир Атлетика Федерацияси раиси биринчи ўринбосари Шахрилло Шарипович Махмудов ҳам иштирок этди.
Йиғилиш давомида қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, 2027 йилда Лос-Анжелес–2028 Олимпиада ўйинлари учун йўлланма берувчи саралаш мусобақаларига мезбонлик қилиш бўйича номзод мамлакатлар кўриб чиқилди. Ушбу жараёнда Ўзбекистон ҳам ўз номзоди билан қатнашди.
Шунингдек, мусобақаларни ташкил этиш, мезбон мамлакатларга қўйиладиган талаблар ҳамда саралаш жараёнлари билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг мазкур йўналишдаги ташаббуси халқаро спорт ҳамжамияти томонидан ижобий баҳоланмоқда.
Саралаш мусобақаларига мезбонлик қилиш бўйича якуний қарорлар эртага расман эълон қилинади.