locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Халқаро каное федерацияси (ICF) 2026-йилда ўтказилиши режалаштирилган йирик мусобақаларга тайёргарлик кўриш доирасида Канадага ташриф буюрди

Галифакс ва Монреал шаҳарлари 2026-йилда дунёнинг энг кучли байдарка ва каноэчиларига мезбонлик қилишга ҳозирланмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Халқаро каное федерацияси (ICF) 2026-йилда ўтказилиши режалаштирилган йирик мусобақаларга тайёргарлик кўриш доирасида Канадага ташриф буюрди
photo: suv sporti

Халқаро каное федерацияси (ICF) 2026-йилда ўтказилиши режалаштирилган йирик мусобақаларга тайёргарлик кўриш доирасида Канада давлатига ташрифини амалга оширди.

Канаданинг Галифакс ва Монреал шаҳарлари 2026-йилда дунёнинг энг кучли байдарка ва каноэчиларига мезбонлик қилишга ҳозирланмоқда. Асосий эътибор Дартмут шаҳридаги Банук кўлига қаратилади, чунки у ерда 25–27-июнь кунлари байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ICF усталари ўртасидаги жаҳон чемпионати, 1–5-июль кунлари эса ёшлар ҳамда 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади. Шунингдек, Монреал Олимпия ҳавзаси 9–12-июль кунлари ICF байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда параканоэ бўйича Жаҳон кубоги босқичига, 13–15-июль кунлари эса Панамерика чемпионатига мезбонлик қилади.

Инспекция ташрифини ICFнинг глобал тадбирлар директори Балинт Векасси ва спорт бўлими раҳбари Давид Бугар амалга оширди.
Ташриф давомида жаноБ Векасси ва жаноБ Бугар Canoe Kayak Canada бош ижрочи директори Кейси Уэйд, ташкилотнинг техник директори Иан Мортимер ва Атлантика бўлими техник директори Марк Жеймс, шунингдек, Янги Шотландия провинцияси вакиллари ҳамда Discover Halifax туризм ташкилоти мутасаддилари, Монреалда эса шаҳар маъмурияти вакиллари ҳамда Жан Драпо боғи (Parc Jean-Drapeau) ходимлари билан мулоқотда бўлишди.

Демак, Канада байдарка ва каноэчиларни янги марралар сари етаклашга тайёр!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг