locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Халқаро болалар гандбол фестивалига старт берилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Халқаро болалар гандбол фестивалига старт берилди
PHOTO: Telegram

Кеча Россиянинг Тольятти шаҳридаги “Волгар” спорт саройида XXIII-Халқаро болалар гандбол фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанада Самара вилояти спорт вазири Лидия Рогожинская, Тольятти шаҳар округи раҳбари Илья Сухих, Россия гандбол федерациясининг Олий кенгаши раисининг ўринбосари Игор Степанов ҳамда “Тольяттикаучук” корхонаси бош директори, Самара вилояти гандбол федерацияси президенти Юрий Морозов сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларини табриклашди.

Фестивальда Россия, Ўзбекистон, Арманистон, Қозоғистон ва Беларусь давлатларининг 189 та жамоаси саккиз (4 та ўғил болалар ва 4 та қизлар) тоифада куч синашмоқда.

Ғолиб ва совриндор жамоаларни тақдирлаш маросими 6 июнь куни “Олимп” универсал спорт мажмуасида уюштирилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг