locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Халқаро ҳакамлик курcининг учинчи куни: Ягона қарор ва мувофиқлик тамойиллари

Халқаро ҳакамлик курcининг учинчи куни ҳам мазмунли назарий ва амалий машғулотларга бой тарзда ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Халқаро ҳакамлик курcининг учинчи куни: Ягона қарор ва мувофиқлик тамойиллари
photo: Kurash Uzbekistan

Халқаро ҳакамлик курcининг учинчи куни: Ягона қарор ва мувофиқлик тамойиллари

Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети кураш базасида давом этаётган Халқаро ҳакамлик курcининг учинчи куни ҳам мазмунли назарий ва амалий машғулотларга бой тарзда ўтди.

Халқаро кураш институти томонидан Халқаро кураш ассоциацияси, ЎзДЖТСУ ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур курсда асосий эътибор бош ҳакам ва ён ҳакамларнинг гиламдаги ўзаро ҳамкорлиги, ҳаракатлар мувофиқлиги ҳамда қарор қабул қилиш жараёнларини такомиллаштириш масалаларига қаратилди.

Машғулотлар ИКИ ректори Хабибулла Таджиев ва ИКА Бош котиби Муҳаммад Реза Насирий раҳбарлигида, ИКА Техник директори Рави Капур, ИКИ профессори Ким Ёур Жунг ҳамда бошқа халқаро экспертлар иштирокида олиб борилди.

Кун давомида иштирокчилар беллашувларни бошқаришда ҳакамлар ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш, баҳолаш қарорларини тезкор ва аниқ қабул қилиш, баҳсли вазиятларда ягона ёндашувни шакллантириш бўйича амалий машғулотларда иштирок этдилар.

Шунингдек, ИКА Бош котиби Муҳаммад Реза Насирий ҳакамлик фаолиятидаги энг муҳим мезонлар — холислик, масъулият, доимий эътибор ва халқаро стандартларга қатъий риоя қилиш масалалари юзасидан ўз тажрибаси ҳамда тавсиялари билан ўртоқлашди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур курс яқин кунларда Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари дастуридаги кураш мусобақаларига тайёргарлик кўришнинг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Унда халқаро тоифадаги ҳакамларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш, шунингдек, кураш бўйича ягона ҳакамлик стандартларини мустаҳкамлаш асосий мақсад сифатида белгиланган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг