Хабиб Нурмагомедов Исламнинг навбатдаги жанги бўйича UFC президентига мурожаат қилди
Собиқ UFC чемпиони, енгил вазн тоифасида ўз номини муҳрлаб қўйган Хабиб Нурмагомедов дўсти ва шогирди Ислам Махачев масаласида UFC президенти Дана Уайтга очиқ мурожаат билан чиқди. 36 ёшли Хабиб ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Дана Уайтдан имкони борича тезроқ Исламнинг навбатдаги жанги расман эълон қилиниши лозимлигини таъкидлади.
“Дана, Исламга жанг манзилини жўнат,” — деб ёзди Нурмагомедов қисқа ва аниқ мурожаатида.
Бу мурожаат жонли муҳокамаларга сабаб бўлди ва Махачев ҳам унга бефарқ қолмади. UFC чемпион жангчи Хабибнинг сўзларига қисқагина жавоб берди:
“Кут!” — деб ёзди Ислам.
Айни вақтда Ислам Махачев UFC’нинг умумий рейтингида (pound-for-pound) етакчи бўлиб турибди. Шу боис, унинг кейинги жанги борасидаги саволлар мухлислар ва мутахассислар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.