Гурланда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
270 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Бугун Хоразм вилояти Гурлан туманидаги спорт мажмуасида белбоғли кураш спорт тури бўйича ўсмирлар (U-17, ўғил ва қиз болалар) ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Хоразм вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Нодира Жуманиязова, мусобақа бош ҳаками, миллий тоифадаги ҳакам Абдухалил Маликов ҳамда мусобақа бош котиби, халқаро тоифадаги ҳакам Бекберган Болтаевлар иштирок этиб, беллашувларни бевосита кузатдилар.
Мазкур чемпионат 20–23-апрел кунлари давом этади. Бугун мусобақанинг дастлабки кунида белбоғли кураш бўйича ўсмирлар (U-17) ўғил болалар ўртасидаги баҳслар бошланди. Унда республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 270 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист