Гулруҳбегим Тоҳиржонова: Бу мукофот мен учун ишонч рамзи
30 июн — Ёшлар куни муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар ва иқтидорли мутахассислар билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда иштирок этган ва «Келажак Бунёдкори» давлат мукофотига сазовор бўлган шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:
— «Бу мукофот мен учун катта шараф ва улкан масъулият рамзи. Камтарона меҳнатимни эътироф этиб, менга бундай юксак баҳо берганлари учун ҳурматли Президентимизга чуқур миннатдорчилик билдираман. Ушбу мукофот ишонч ва ҳурматнинг тимсоли бўлиб, Ватан равнақига хизмат қилиш йўлида янада масъулиятли бўлишга ундайди. Юртимиз ифтихори бўлиш учун бор куч ва ғайратимни сафарбар этаман!», — деди Тоҳиржонова.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил бошида Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ терма жамоасидан чиқиб, яна Ўзбекистон номидан чиқишни бошлаганди.