locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гулистонда мингга яқин иштирокчини жамлаган оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди

1000 нафарга яқин иштирокчи фаол қатнашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гулистонда мингга яқин иштирокчини жамлаган оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди
Фото: Сирдарё вилояти спорт бошқармаси

Жорий йилнинг 7-апрель куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланиб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун эрта тонгдан Гулистон шаҳрида кенг кўламли оммавий югуриш мусобақаси юқори савияда ташкил этилди.

Мазкур спорт тадбири Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Спорт бошқармаси, вилоят Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, вилоят Божхона бошқармаси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилди.

“Талаба-югур” ҳамда “Инсон учун” шиори остида ташкил этилган ушбу марафон аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилди.

Мусобақада вилоятнинг турли ҳудудларидан келган ёшлар, талабалар, спорт ихлосмандлари ҳамда ташкилот ва муассасалар ходимларидан иборат 1000 нафарга яқин иштирокчи фаол қатнашди. Марафон юқори кайфият, спорт руҳи ва соғлом рақобат муҳитида ўтди.

Югуриш якунида энг фаол ва юқори натижа қайд этган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг