locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гулистонда кичик ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида таеквондо WТ тури бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гулистонда кичик ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланди
photo: taekvando Uzbekistan

Гулистонда кичик ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида таеквондо WТ тури бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

29-августга қадар давом этадиган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган жами 600 нафар ёш спортчи ғолиблик учун татамига чиқади.

Чемпионат давомида иштирокчилар турли вазн тоифаларида куч синашиб, ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, маҳорати, тезкорлиги ва жанговар руҳини намойиш этишади. Ҳар бир беллашув ёш таеквондочилар учун катта тажриба мактаби бўлиб, улар мамлакат чемпиони бўлиш йўлида бор куч ва имкониятларини ишга солади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг