locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гулистонда Karate WKF бўйича кумите семинари муваффақиятли ташкил этилди

Жорий йилнинг 27–31-май кунлари Гулистон шаҳрида спортнинг Karate WKF тури бўйича кумите йўналишига бағишланган ўқув-амалий семинар юқори савияда ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Гулистонда Karate WKF бўйича кумите семинари муваффақиятли ташкил этилди
photo: karate Uzbekistan

Жорий йилнинг 27–31-май кунлари Гулистон шаҳрида спортнинг Karate WKF тури бўйича кумите йўналишига бағишланган ўқув-амалий семинар юқори савияда ташкил этилди.

Мазкур семинар ёш каратистлар ва мураббийларнинг назарий ҳамда амалий билимларини ошириш, замонавий кумите усулларини ўргатиш, спортчиларнинг мусобақалардаги иштирокини янада самарали ташкил этишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Семинар машғулотларини Karate WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, тажрибали мутахассис Сулаймон Юсупов олиб борди.

Машғулотлар давомида иштирокчиларга кумите баҳсларида қўлланиладиган замонавий техник ва тактик ҳаракатлар, халқаро мусобақалар қоидалари, ҳакамлар томонидан баҳолаш мезонлари ҳамда жанг давомида тўғри қарор қабул қилиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Шунингдек, семинар давомида спортчиларнинг жисмоний ва психологияк тайёргарлигини мустаҳкамлаш, рақибга қарши самарали ҳаракатланиш, ҳужум ва ҳимоя элементларини мукаммаллаштириш юзасидан амалий машғулотлар ўтказилди.

Ёш каратистлар тажрибали мураббий раҳбарлигида ўз маҳоратини ошириб, келгусидаги нуфузли мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлдилар.

Беш кун давом этган семинар якунида барча иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди. Тадбир спортчилар ва мураббийлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олиниб, каратэ спорт турини янада оммалаштириш ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг