Гулистон туманида Спорт мактаби фаолияти самарадорлиги ва тренерлар машғулотларининг сифати таҳлил қилинди
Тренерлар масъулиятини кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланиб олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Сирдарё вилояти спорт бошқармаси
Сирдарё вилояти ҳокимлигининг № 03-3-21-сонли йиғилиш баённомасининг учинчи бандига мувофиқ Гулистон тумани спорт мактабидаги барча ходимлар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди. Сўровнома натижалари асосида таҳлилий йиғилиш ташкил этилди.
Таҳлилий йиғилиш туман ҳокимининг ўринбосари Хуршид Челибаев раҳбарлигида бўлиб ўтди. Унда спорт мактабидаги ижтимоий муҳит, мавжуд муаммолар, машғулотлар жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда тренер ва мураббийлар томонидан билдирилган таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида спорт мактаби фаолиятини янада самарали ташкил этиш, машғулотлар сифатини ошириш ва тренерлар масъулиятини кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланиб олинди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист