Гулистон шаҳрида механик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубогининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон кубоги баҳслари 25-декабр куни якунланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Akademik eshkak eshish
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида механик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубогининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Сирдарё вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Буранов, Ўзбекистон «ROWING & CANOE» федерацияси бош котиби Вячеслав Дидрих, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг вилоят ижрочи директори Баҳодирхўжа Эшонов, Гулистон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Ифтихор Ўроқов, шунингдек спорт соҳаси вакиллари иштирок этди.
Мусобақада мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларидан энг кучли спортчилар қатнашмоқда. Турнир кескин ва томошабоп баҳслар муҳитида ўтиб, миллий спорт тақвимидаги муҳим босқичлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон кубоги 25-декабр куни якунланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор