Гукешнинг мураббийи: “У бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади”
Жаҳон чемпиони Гукешнинг мураббийи Гжегож Гаевски шогирдининг Самарқанддаги Олимпиададаги иштирокига баҳо берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Гукешнинг мураббийи: “У бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади”
Жаҳон чемпиони Гукешнинг мураббийи Гжегож Гаевски шогирдининг Самарқанддаги Олимпиададаги иштирокига баҳо берди.
“Гукешга жуда яхши ўйнай олишини яна бир бор эслатиш фойдали бўлди.”
Гаевскийнинг айтишича, Гукешнинг натижаси ишонч учун муҳим бўлган. Шахмат нуқтаи назаридан эса у Олимпиадани “яхши, лекин аъло эмас” деб баҳолаган ва Гукеш бундан ҳам кучлироқ ўйнай олишини таъкидлаган. Мураббий учун энг муҳим жиҳат — Гукешнинг руҳий жиҳатдан кучли кўрингани.
Гукеш Самарқандда 8,5/11 натижа қайд этди ва 4-доскада кумуш медаль олди. Энди эса унинг олдида энг катта синовлардан бири турибди — ноябрь ойида Жавоҳир Синдоровга қарши Жаҳон чемпионлиги матчи.