locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гукеш: Карлсенга қарши бундай ўйинни 100 мартадан 99 тасида ютқазар эдим

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Гукеш: Карлсенга қарши бундай ўйинни 100 мартадан 99 тасида ютқазар эдим
Расм: gettyimages.com

Ҳиндистонлик гроссмейстер, жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу Норвегиядаги турнирда Магнус Карлсен устидан қозонган ғалабасини шарҳлади.

«Ҳолат мен учун деярли ютиқсиз эди, шунчаки хавфли юришлар қилиб кўришга қарор қилдим. Омадим келиб, Карлсен цейтнотга тушиб қолди. Бу турнирда вазиятлар бир зумда ўзгариши мумкинлигини яна бир бор англадим.

Бу каби ўйинларни 100 мартадан 99 тасида ютқазар эдим. Аммо бу гал омад мен томонда бўлди. Турнирдаги ҳолатим учун муҳим ғалаба. Ҳозир натижам 50 фоизга тенг. Магнусни классик ўйинда илк марта юта олдим. Эҳтимол, бундан яхшироқ ғалабани хоҳлардим, лекин бу натижани ҳам қабул қиламан», — деди Гукеш.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг