locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гукеш: Синдаров билан ўйин шунчаки оддий партия эмас эди

Гукеш жаҳон чемпиони сифатида бўлажак тож учун бахсдаги рақиби Жавоҳир Синдаров устидан қозонилган ғалаба унинг учун қанчалик аҳамиятли экани ҳақида гапириб берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гукеш: игра с Синдаровым была далеко не просто обычной партией
photo: gettyimages

Гукеш жаҳон чемпиони сифатида бўлажак тож учун баҳсдаги рақиби Жавоҳир Синдаров устидан қозонилган ғалаба унинг учун қанчалик аҳамиятли экани ҳақида гапириб берди.

Гукешнинг айтишича, бу шунчаки рапид (тезкор шахмат) бўлса-да, бўлажак рақибга қарши ўйнашнинг ўзига хос юки бор:

"Тўғри, бу рапид ўйини, жаҳон чемпионлиги учун матч эса мутлақо бошқача тажриба бўлади. Лекин бўлажак рақибингга қарши бундай партияларни ҳам ўзига хос аҳамияти бор.

Мен бор эътиборимни шахмат тахтасига қаратиришга ҳаракат қилдим, лекин ўйлайманки, бу партия иккимиз учун ҳам аҳамиятли эди. Дин Лирен билан матчимдан олдин ҳам шундай ҳис бўлган эди. Буни сезмаслик иложсиз."

Гукеш ғалабадан кейин ўз ҳис-туйғуларини яшириб ўтирмади:

"Ўйиндан кейинги ўша ҳаракатни ўзим учун қилдим. Чунки, ўйин жуда юқори босим билан ўтди. Шу сабабли, ҳаяжон устида шундай қилдим, деб ўйлайман. Бундан ташқари, партиядан аввал Войташекка ютқазиб қўйгандим, шунинг учун дарҳол ўзимга келиб олишим керак эди."

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг