locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Грузияда Европа кураш конфедерациясининг конгресси бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

Бугун, 11 апрел куни Грузиянинг сайёҳлик маркази сифатида тан олинган Батуми шаҳрида Европа кураш конфедерациясининг Конгресси бўлиб ўтди.
Халқаро аҳамиятга эга бўлган ушбу йирик спорт тадбири нафақат Европа, балки бутун дунёдан кураш мухлисларини ўзига тортди. Қурултой давомида спортни ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар, ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва келгусида мусобақаларни ўтказиш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.

Конгресснинг очилиш маросимида сўзга чиққан Грузия спорт вазири Шалва Гоголадзе ва Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромовлар ўз чиқишларида спортда юксак марраларни забт этишда ўзаро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидладилар. Улар Европа кураш конфедерациясининг янги ютуқлари, спорт соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Вазирлар, хусусан, курашни ёшлар ўртасида оммалаштириш ва уни давлат даражасида қўллаб-қувватлаш борасидаги режалари ҳақида сўз юритдилар.

Конгрессда, шунингдек, Европа Кураш Конфедерацияси президенти Мерампи Илиадис, Кураш халқаро ассоциацияси вице-президенти Зиёвуддин Хўжиниёзов, ИКА Бош котиби Муҳаммад Ризо Насирий, ИКА маъмурияти раҳбари Мансур Мирзаев, Конфедерация раҳбарлари,
Ўзбекистон кураш федерацияси раҳбарлари, Европа Кураш Федерациялари президентлари ва делегациялар иштирок этди.

Шунингдек, 2026-йилда ўтказиладиган халқаро ва минтақавий мусобақалар тақвими ҳам муҳокама қилинди. Конфедерация жорий йилнинг охиригача қабул қилинадиган мусобақалар ва иштирокчи давлатлар билан келишувлар санаси ҳақида қўшимча расмий эълон қилиши маълум қилинди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг