locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

GRENKE фристайл шахмат турнирида Синдаров ғалаба билан бошлади

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
GRENKE фристайл шахмат турнирида Синдаров ғалаба билан бошлади
gettyimages.com Жавохир Синдаров

Германиянинг Гренке шаҳрида Grenke Freestyle Chess Open шахмат турнири бўлиб ўтмоқда. Ўзбек гроссмейстери Жавоҳир Синдаров A гуруҳдаги иштирокини муваффақиятли бошлаб, биринчи турда Германиялик Детлев Волтерн устидан ғалаба қозонди. Турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси Магнус Карлсен оқ тошларда Германия вакили Винценц Хиллерманни мағлуб этди.

Фабиано Каруана, Уэсли Со, Левон Аронян (барчаси - АҚШ), Аржун Эргайси (Ҳиндистон), Максим Ваше-Лаграв (Франция), Шаҳрияр Мамедяров (Озарбайжон) ва Ян Непомнящий (FIDE) каби машҳур гроссмейстерлар ҳам илк турда ғалаба қозонди.

Grenke Freestyle Chess Open турнирининг соврин жамғармаси 225 000 еврога тенг. Чемпион 60 000 евро ҳамда Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган фристайл турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Иккинчи ўрин учун 40 000 евро, учинчи ўрин учун эса 30 000 евро берилди. Кучли ўнталикка кирган ҳар бир шахматчига 3000 евродан тақдим этилади. 18 апрел куни иккинчи тур доирасида Жавоҳир Синдаров оқ тошларда Германиялик Йонас Рознерга қарши ўйнайди. Магнус Карлсен эса Чехия вакили Вацлав Финекка қарши қора тошларда беллашади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг