locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Grenke chess festival 2026: жаҳон шахмат элитаси Карлсруеда

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 285 000 еврони ташкил этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Grenke chess festival 2026: жаҳон шахмат элитаси Карлсруеда
Фото: Chess Uzbekistan

2–6-апрель кунлари Германиянинг Карлсруе шаҳрида анъанавий “Grenke Chess Festival 2026” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 285 000 еврони ташкил этади. Шундан 70 000 евро классик йўналиш, 215 000 евро эса “Freestyle” йўналиши учун ажратилган.

“Freestyle Open A” гуруҳида жаҳоннинг энг кучли гроссмейстерлари — Magnus Carlsen, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев, Vincent Keymer ҳамда Hans Niemann каби етакчи шахматчилар иштирок этмоқда.

Ўзбекистонлик иштирокчилар орасида “Freestyle Open A” гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Афруза Ҳамдамова беллашмоқда.

4-турдан кейинги натижалар:

Freestyle Open A гуруҳи:
Нодирбек Якуббоев — 4/4
Нодирбек Абдусатторов — 3,5/4
Шамсиддин Воҳидов — 3,5/4
Афруза Ҳамдамова — 3/4

Grenke Open гуруҳи:

Муҳаммадали Абдураҳмонов — 4/4
Муҳаммадзоҳид Суяров — 4/4
Ҳумоюн Бегмуратов — 3,5/4
Гулруҳбегим Тоҳиржонова — 3/4

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг