locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Грек-рим кураши. Ереван гиламида яна бир муваффақият!

Арманистоннинг Ереван шаҳрида бўлиб ўтган Бенур Пашаян грек-рим кураши бўйича халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Грек-рим кураши. Ереван гиламида яна бир муваффақият!
photo: Kurash Uzbekistan

Арманистоннинг Ереван шаҳрида бўлиб ўтган Бенур Пашаян грек-рим кураши бўйича халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этди.

Мусобақада Россия, Беларусь, Грузия, Эрон, Норвегия, Молдова, Финляндия, Польша, Эстония, Арманистон, АҚШ ва Ўзбекистон каби кучли кураш мактабларига эга давлатлар спортчилари баҳс олиб бордилар.

Спортчиларимиз натижалари:
-55 кг — Жасурбек Ортиқбоев — 1-ўрин
-55 кг — Хўжиакбар Кучкоров — 2-ўрин
-60 кг — Тўхтаев Фируз — 3-ўрин
-67 кг — Ойбек Шарипжонов — 3-ўрин

Жамоамизни мусобақага мураббийлар Равшан Рўзикулов ва Рустам Қудратов тайёрладилар. Спортчиларимиз халқаро майдондаги ушбу муваффақияти юртимиз грек-рим кураши ривожига қўшилган навбатдаги муносиб ҳисса бўлди.

Барча совриндорларимизни ва мураббийларимизни самимий муборакбод этамиз! Келгуси мусобақаларда ҳам уларга улкан зафарлар тилаймиз!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг