Grand Slam Track 2025 йилги мавсумини муддатидан олдин якунлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: championat.com
Grand Slam Track 2025 йилги мусобақалар мавсумини расман якунлади ва 28–29 июн кунлари Лос-Анжелесдаги Калифорния университетининг Дрейк стадионида ўтказилиши керак бўлган сўнгги мусобақасини бекор қилди.
«Grand Slam Track’нинг биринчи мавсумини якунлаш ҳақидаги қарор осон қабул қилинмади. Биз бу йил қўйилган мақсадларга эришдик деб ҳисоблаймиз ва эътиборни 2026 йил ҳамда ундан кейинги даврга қаратаяпмиз», — деди Grand Slam Track асосчиси ва комиссари Майкл Жонсон.
Бу баёнот Grand Slam Track’нинг илк мавсумини якунлайди. Ушбу мавсум доирасида Кингстон (Ямайка), Майами (Флорида) ва Филаделфия (Пенсилвания) шаҳарларида учта мусобақа муваффақиятли ўтказилган эди.
Бакрадзе Иман
Редактор