locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Gran Premi Internazionali di Fiorenzuola» халқаро мусобақаси доирасида ҳамюртларимиз жамоавий йўналишда ҳам шоҳсуфадан жой олишди

Жуфтлик пойгаси ҳисобланган "Медисон" дастурида Сергей Ростовцев ҳамда Никита Светков биргаликда яна бир бронза медални терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Gran Premi Internazionali di Fiorenzuola» халқаро мусобақаси доирасида ҳамюртларимиз жамоавий йўналишда ҳам шоҳсуфадан жой олишди
photo: velosport Uzbekistan

“Gran Premi Internazionali di Fiorenzuola” халқаро мусобақаси доирасида ҳамюртларимиз жамоавий йўналишда ҳам шоҳсуфадан жой олишди

Жуфтлик пойгаси ҳисобланган "Медисон" дастурида Сергей Ростовцев ҳамда Никита Светков биргаликда яна бир бронза медални терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйишди. Йигитлар якунда 25 очко тўплаб, 18 та энг кучли жуфтликлар орасида учинчи бўлишди.

Эътиборли жиҳати — йигитларимизга жаҳон даражасидаги велопойгачилар рақиблик қилди. Маълумот учун, 5-натижа қайд этган япониялик Кодзима Наоки ҳамда Кубоки Казушигилар "Медисон"да амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланишади. Кубоки икки карра Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, шу билан бирга, 2022 ва 2023 йилги жаҳон биринчилигида кумуш медали соҳиби ва 2024 йилда жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Наоки Кодзима эса Ҳанжоу-2023 Осиё ўйинларида медисон ва жамоавий тақиб пойгасида иккита олтин медални қўлга киритган. 8-ўринни қайд этган бошқа бир япониялик жуфтлик вакили Шансукэ Имаура Париж Олимпиадаси иштирокчиси, 2023 йилги жаҳон чемпионати совриндори. Бундан кўриниб турибдики, Ростовцев ва Светковнинг натижаси шунчаки учинчи ўрин эмас — бу Ўзбекистон велоспортининг жаҳон даражасидаги рақобатга лаббай деб жавоб қайтарётганидан далолатдир.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг