locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ГМ Андрей Есипенко номзодлар турнири–2026 олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва турнир таркибини тенг деб баҳолади

Номзодлар турнири 2026 29-март куни старт олиши режалаштирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ГМ Андрей Есипенко номзодлар турнири–2026 олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва турнир таркибини тенг деб баҳолади
photo: Chess Uzbekistan

ГМ Андрей Есипенко номзодлар турнири–2026 олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва турнир таркибини тенг деб баҳолади.

Унинг айтишича, Ян Непомнящий берган маслаҳат муҳим бўлган:

“Ян бу турнирга иложи борича оддийроқ қараш кераклигини, уни ҳаётингдаги энг катта мусобақа деб ўйламасликни айтганди. Бу — тўғри маслаҳат. Мен тайёргарлигимдан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламан.”

Есипенко бўлажак рақиблари билан ўзаро ҳисоб ҳақида ҳам гапирди:

“Агар онлайн ва офлайн партияларни ҳисобласак, фақат Каруанага қарши устунликдаман. Гири ва Накамурага қарши эса аксинча. Хикару мени 2022-йилда Берлин Grand Prix’да икки марта ютган. Лекин бунга анча бўлган, шунинг учун у ғалабаларни ҳисобламаймиз. Қолганлар билан тахминан тенгман.”

Шунингдек, у турнир стартининг аҳамиятини ҳам алоҳида таъкидлади. Маълумки, Есипенко 1-турда қора доналарда юртдошимиз Жавоҳир Синдоровга қарши ўйнайди, 2-турда эса оқ доналарда Хикару Накамура билан тўқнашади.

Турнир таркиби ҳақида эса у шундай деди:

“Иштирокчилар орасида Matthias Blyubaum ажралиб тургандек кўринади. Лекин уни ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди — у фаворитларга жиддий муаммо туғдириши мумкин.”

Якуний хулоса эса оддий:

“Умуман олганда, таркиб жуда тенг. Ким хоҳласа ‘отилиб чиқиши’ мумкин. Ҳеч кимни алоҳида ажратмайман — ҳамма деярли бир даражада.”

Эслатиб ўтамиз, Номзодлар турнири 2026 29-март куни старт олиши режалаштирилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг