Германиянинг Хайденхайм шаҳрида шпага бўйича қиличбозлик бўйича ўқув-машғулот йиғини якунланди
Германиянинг Хайденхайм шаҳрида шпага бўйича қиличбозлик бўйича ўқув-машғулот йиғини якунланди.
26-январдан 2-февралгача давом этган лагер 5-февралда бошланадиган эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (катталар тоифаси) га тайёргарлик доирасида самарали бўлди.
Халқаро лагерда қуйидаги мамлакатлардан спортчилар иштирок этишди:
🇦🇺 Австралия, 🇪🇪 Эстония, 🇩🇪 Германия, 🇯🇵 Япония, 🇦🇹 Австрия, 🇦🇪 БАА, 🇺🇦 Украина, 🇰🇿 Қозоғистон, 🇺🇿 Ўзбекистон, 🇮🇱 Исроил, 🇫🇮 Финляндия ва 🇭🇰 Гонконг.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Жавоҳир Нурматов, Меирхон Тимуров, Аҳмаджон Файзиев ва Нурмуҳаммад Мўминов
Хайденхаймдаги ўқув-машғулот йиғини анъанавий равишда юқори даражадаги рақобат, интенсив спарринг машғулотлари ва кучли халқаро таркиб билан ажралиб турди, бу эса спортчиларга ўз машғулотларини мусобақа шароитига яқинлаштириш имконини берди.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати жамоамизга бўлажак Жаҳон кубоги босқичида ишончли ўйинлар, таъсирчан ғалабалар ва аниқ зарбалар тилайди.