Гарри Каспаров Синдаров ҳақида: «У худди 60-йилларнинг ўрталаридаги Спасский каби ўйнайди»
Гарри Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Номзодлар турнирида (Candidates) иштирок этиши ҳақида фикр билдирар экан, унинг тезлиги, аниқлиги ва услубини юқори баҳолади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Жаҳон шахматининг афсонаси Гарри Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Номзодлар турнирида (Candidates) иштирок этиши ҳақида фикр билдирар экан, унинг тезлиги, аниқлиги ва услубини юқори баҳолади:
«Кипрда Синдаров яхши ва тезкор ўйиннинг ажойиб уйғунлигини намойиш этди. Бу вақтни тежаш ва жуда юқори сифатли юришларни топиш ўртасидаги мувозанатдир. У ғалабага мутлақо ҳақли эди.
Агар ўхшатиш қидирадиган бўлсам, эҳтимол Спасскийни айтган бўлардим. Жуда кўп қиррали услуб. Спасский 60-йилларнинг ўрталарида айнан шундай ўйнаган: тез, дона(лар) учун тўғри катакларни интуитив равишда топа оларди. Шу билан бирга, Синдаровнинг ўйинида динамика ҳам бор.
Агар Синдаров худди шундай энергия, босим ва аниқлик билан ўйнашда давом этса, уни буюк келажак кутмоқда»
Иброҳим Жалолов
Редактор